Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

чиқаришга қараб тақсимлашнинг шарт қилиниши шаръий битимга тўғри келмайди. Битимнинг тақозосига зид бўлган ё битим манфаатини кўзламайдиган, талабига жавоб бермайдиган ҳар қандай шарт фосид шартдир. Фойдани харидлар ва ишлаб чиқаришга қараб тақсимлаш битим тақозосига тўғри келмайди. Чунки битим шаръан мол ёки ишга қараб бўлади. Демак, фойда ҳам мол ёки ишга қараб бўлади. Агар фойда харид ва ишлаб чиқаришга қараб бўлишига шартлашилса, бу шарт фосид бўлади.

 

Суғурта

Ҳаёт, товар, мулк ё бошқа бир нарсани суғурта қилдириш битимнинг бир туридир. У суғурта ширкати билан суғурта қилдирувчи шахс ўртасидаги битимдир. Суғурта қилдирувчи ширкатдан товар ёки мулкига талофат етганда унинг айнан ўзи ёки пулини, ҳаёти учун эса маълум маблағни эваз беришига аҳд талаб қилади. Бу иш муайян маблағ муқобилига муайян муддатни белгилаган пайтларида бўлади. Ширкат бу талабни қабул қилади. Мана шу таклиф ва қабулга кўра, суғурта ширкати суғурта қилдирувчига - иккала тараф келишган муайян шартлар бўйича - талофатга учраган нарсанинг ё ўзини, ё пулини ёки келишилган муайян маблағни тўлашга аҳд беради. Масалан, ўша муайян муддат ичида товари талофатга учраса, машинаси авария бўлса, уйи куйиб кетса, мулки ўғирланса, ўзи ўлса ва ҳоказо. Шундан кўриниб турибдики, суғурта битими суғурта ширкати билан суғурта қилдирувчи ўртасида суғуртанинг тури ва шартларига асосан келишилган битимдир. Шу битимга биноан ширкат келишилган шартлар бўйича тўлаш ёки муайян маблағни бериш мажбуриятини олади. Агар суғурта қилдирувчи битим бандларига тўғри келадиган бирон ҳодисага учраса, ширкат талофат кўрган нарсанинг айнан ўзини ёки пулини бозор нархига қараб тўлаши шарт бўлади. Ширкат суғурта қилдирувчига ёки бошқага нарсанинг ўзини ёки пулини беришда ихтиёрлидир. Битимда кўрсатилган ҳодиса юз бериши биланоқ, эваз тўлаш суғурта қилдирувчининг ширкат гарданидаги ҳақларидан бири бўлиб қолади. Қачонки ширкат ўша ҳодисанинг юз берганига ишонч ҳосил қилса ёки маҳкама тўлаб бериш тўғрисида ҳукм чиқарса, ширкат ўша эвазни тўлайди.


Шу ишга суғурта номини қўллашган. Суғурта тўлови суғурта қилдирувчининг фойдасига ҳам, болалари, хотини, бошқа меросхўрлари ва у тайинлаган бошқа бир шахс ёки жамоанинг фойдасига бўлиши ҳам мумкин. Ҳаётни, товарни, овозни ёки

 

29-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143